EMBASSY OF UZBEKISTAN TO THE UNITED STATES
SUSTAINABLE DEVELOPMENT GOALS
2016
2015

 
SUSTAINABLE DEVELOPMENT GOALS
May 4, 2015
Ўзбекистон Мингйиллик тараққиёт мақсадларига эришишга доир Иккинчи Миллий маърузани тақдим этди
2015 йил 30 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда Мингйиллик тараққиёт мақсадларига(МТМ) эришишга доир Иккинчи миллий маърузанинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, экспертлар доиралари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Ҳукумати ва Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)агентликларининг биргаликдаги ташаббуси бўлган маъруза 2000–2013 йиллар давомида Мингйиллик тараққиёт мақсадларига эришиш бўйича мамлакат тараққиёти таҳлилини ва унга берилган баҳони ўзида ифода этади. Маърузада МТМга эришишга кўмаклашувчи муҳим омиллар белгиланган ҳамда бўлғуси йилларда Ўзбекистон олдида турган вазифалар таърифлаб берилган.

Маъруза мамлакатда Мингйиллик тараққиётнинг қуйидаги мақсадларига эришишда юз берган юксалишга берилган баҳони ўзида ифода этади.

1-рақамли мақсад. Кам таъминланганликни ва тўлақонли овқатланмасликни камайтириш

2-рақамли мақсад. Бошланғич ва ўрта мактабларда таълим сифатини ошириш

3-рақамли мақсад. Эркаклар ва аёллар тенглигини рағбатлантириш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш

4-рақамли мақса. Болалар ўлимини камайтириш

5-рақамли мақсад. Оналар саломатлигини яхшилаш

6-рақамли мақсад. ОИВ/ОИТСга, силга ва безгакка қарши курашиш

7-рақамли мақсад. Экологик барқарорликни таъминлаш 8-рақамли мақсад. Тараққиёт мақсадларида Ўзбекистон ва глобал ҳамкорлик

Ислоҳотлар жараёнларининг жадаллаштирилиши мувозанатнинг янги нуқталарини доимий равишда излашни ҳамда инсоннинг барқарор камол топишини таъминлаш стратегияларини тегишли равишда мослаштиришни талаб қилади. Шуни инобатга олган ҳолда маъруза муаллифлари эришилган мақсадларни таҳлил қилиш билан бир қаторда мамлакатни 2015 йилдан кейин ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини белгилаб олишга уриндилар. Шундай қилиб, маъруза 2015 йилдан кейин Ўзбекистон учун ривожланишнинг глобал дастурини ва барқарор ривожланиш мақсадларини ишлаб чиқиш ҳамда мослаштириш масалалари юзасидан маслаҳатлашиш учун пойдеворга айланиши мумкин.

Иккинчи миллий маърузани тайёрлаш чоғида барча жалб этилган томонлар ўртасида самарали мулоқот бўлиб ўтди: 15 та вазирлик ва идоранинг миллий экспертлари ҳамда БМТнинг саккизта агентлигининг вакиллари иштирокида 8 та ишга гуруҳ тузилди, ҳужжатнинг мантиғи ва муҳим ғояларини муҳокама этиш учун 4 та учрашув ва давра суҳбати ташкил этилди, халқаро маслаҳатчилар таклиф этилди.

Маърузани тайёрлаш бўйича мувофиқлаштирувчи институт бўлмиш Иқтисодий тадқиқотлар маркази вакили Ўзбекистонда МТМга эришишга доир маъруза ва тараққиёт тақдимоти билан сўзга чиқди. Ўз навбатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси глобал даражада Барқарор ривожланиш мақсадларининг (БРМ) асосий принципларини ва йўналишларини тақдим этди.

Воқеанинг ёритилиши юзасидан қўшимча ахборот учун мурожаат қилиш:

Наргиза Алиқулова, тел. 1500202, эл. почта: narghiza.alikulova@cer.uz

Бобир Комилов, тел: 1203450 (122 ички), эл. почта: bobir.komilov@undp.org


Back

   Back to the top    Print version   
© 2004, Embassy of Uzbekistan to the United States.
All Rights Reserved.
 Design.uz Studio
Design.uz Studio
Site Development